Ўзбекистон ҳудудлари кесимида ичимлик суви ва оқова хизматлари бўйича янги тарифлар эълон қилинди
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан республика бўйича 1 куб метр ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар тасдиқланди, дея хабар бермоқда «Узсувтаъминот».
Янги тарифларга кўра, Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматларининг янги нархлари ўртача 1,9 баравар ошган. Компания томонидан сув ҳисоблагичлари билан таъминланган истеъмолчиларга ҳисоб-китоб тизими тушунтириб ўтилган.
Сув ҳисоблагичлар билан таъминланмаган истеъмолчиларга ҳисоб-китоблар сув истеъмоли меъёрларидан келиб чиқиб ҳисобланиши маълум қилинган.
Қайд этилишича, тарифлар қуйидагича ҳисобланади (Тошкент шаҳри мисолида):
400 (ичимлик суви) + 100 (устама) + 350 (канализация) + 100 (устама) + 350 (иссиқ сув учун канализация*) + 100 (устама) = жами 1400 сўм.
Бошқа ҳудудларда ҳам ҳисоб-китоб худди шундай амалга оширилади, фақат устама ҳақ вилоятларда ҳар бир метр куб ичимлик сувига 50 сўм ва оқова сувга 50 сўм/метр куб белгиланган.
Изоҳ: ушбу нарх фақат марказлашган иситиш тизимига уланган абонентлар учун қўлланилади.
Қуйида вилоятлар кесимида тариф нархлари келтирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси (21.01.2021 дан)
аҳолига – 1850 сўм, бюджет ташкилотларига – 3695 сўм, бошқалар – 3695 сўм.
аҳолига – 1100 сўм, бюджет ташкилотларига – 2350 сўм, бошқалар – 2350 сўм.
Андижон (01.01.2021 дан)
аҳолига – 750 сўм, бюджет ташкилотларига – 1200 сўм, бошқалар – 1800 сўм.
аҳолига – 750 сўм, бюджет ташкилотларига – 1200 сўм, бошқалар – 1600 сўм.
Бухоро (01.11.2020)
аҳолига – 2450 сўм, бюджет ташкилотларига – 4420 сўм, бошқалар – 4420 сўм.
аҳолига – 1850 сўм, бюджет ташкилотларига – 3040 сўм, бошқалар – 3040 сўм.
Жиззах (10.11.2020 дан)
аҳолига – 2500 сўм, бюджет ташкилотларига – 3500 сўм, бошқалар – 3500 сўм.
аҳолига – 1000 сўм, бюджет ташкилотларига – 1500 сўм, бошқалар – 1500 сўм.
Қашқадарё (03.01.2021 дан)
аҳолига – 1000 сўм, бюджет ташкилотларига – 3800 сўм, бошқалар – 6700 сўм.
аҳолига – 950 сўм, бюджет ташкилотларига – 2100 сўм, бошқалар – 4300 сўм.
Навоий (01.01.2021 дан)
аҳолига – 3000 сўм, бюджет ташкилотларига – 7500 сўм, бошқалар – 7500 сўм.
аҳолига – 2700 сўм, бюджет ташкилотларига – 7000 сўм, бошқалар – 7000 сўм.
Наманган (10.01.2021 дан)
аҳолига – 2550 сўм, бюджет ташкилотларига – 3315 сўм, бошқалар – 3315 сўм.
аҳолига – 700 сўм, бюджет ташкилотларига – 875 сўм, бошқалар – 875 сўм.
Самарқанд (01.01.2021 дан)
аҳолига – 1850 сўм, бюджет ташкилотларига – 3500 сўм, бошқалар – 3500 сўм.
аҳолига – 1300 сўм, бюджет ташкилотларига – 2800 сўм, бошқалар – 2800 сўм.
Сурхондарё (20.01.2021 дан)
аҳолига – 1150 сўм, бюджет ташкилотларига – 2700 сўм, бошқалар – 2700 сўм.
аҳолига – 650 сўм, бюджет ташкилотларига – 1050 сўм, бошқалар – 1050 сўм.
Сирдарё (07.01.2021 дан)
аҳолига – 1250 сўм, бюджет ташкилотларига – 2875 сўм, бошқалар – 2875 сўм.
аҳолига – 530 сўм, бюджет ташкилотларига – 1380 сўм, бошқалар – 1380 сўм.
Тошкент вилояти (07.01.2021 дан)
аҳолига – 950 сўм, бюджет ташкилотларига – 4000 сўм, бошқалар – 4000 сўм.
аҳолига – 700 сўм, бюджет ташкилотларига – 1300 сўм, бошқалар – 1300 сўм.
Фарғона (01.12.2020 дан)
аҳолига – 1000 сўм, бюджет ташкилотларига – 1300 сўм, бошқалар – 1300 сўм.
аҳолига – 300 сўм, бюджет ташкилотларига – 365 сўм, бошқалар – 365 сўм.
Хоразм (депутатлар тасдиғига киритилган)
аҳолига – 1500 сўм, бюджет ташкилотларига – 3050 сўм, бошқалар – 3050 сўм.
аҳолига – 800 сўм, бюджет ташкилотларига – 1300 сўм, бошқалар – 1300 сўм.
Тошкент шаҳри (24.01.2021 дан)
аҳолига – 400 сўм, бюджет ташкилотларига – 400 сўм, бошқалар – 1000 сўм.
аҳолига – 350 сўм, бюджет ташкилотларига – 350 сўм, бошқалар – 820 сўм.
«Дамхўжа сув таъминоти» МЧЖ (депутатлар тасдиғига киритилган)
аҳолига – 320 сўм, бошқалар – 700 сўм.
«Чимён–Чорбоғ» МЧЖ (21.01.2021 дан)
аҳолига – 500 сўм, бюджет ташкилотларига – 650 сўм, бошқалар – 3000 сўм.
аҳолига – 200 сўм, бюджет ташкилотларига – 300 сўм, бошқалар – 2000 сўм.
«Мусаффо оби ҳаёт» МЧЖ (24.01.2021 дан)
аҳолига – 565 сўм, бюджет ташкилотларига – 700 сўм, бошқалар – 2120 сўм.
аҳолига – 370 сўм, бюджет ташкилотларига – 420 сўм, бошқалар – 950 сўм.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасида аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик сувининг 1 метр куби учун нархни 500 сўмга, тижорат ташкилотлари учун 1500 сўмга кўтариш таклиф этилган эди. Муҳокамалардан сўнг нархлар камроқ суммага оширилган.